Logo

Ўзбек талабалари Ўмон олий таълим тизими билан танишди

Декабрь 14, 2025. 11:43 • 42 сония

240
Ўзбек талабалари Ўмон олий таълим тизими билан танишди
Ўзбек талабалари Ўмон олий таълим тизими билан танишди
Ўзбек талабалари Ўмон олий таълим тизими билан танишди

МАСКАТ, 14 декабрь. /“Дунё” AA/. Тошкент давлат шарқшунослик ва Янги аср университетлари талабалари Ўмоннинг Султон Қобус номидаги Араб тили институтида бўлиб, бу ердаги олий таълим тизими билан танишди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўқув дастури доирасида институтда маданият кечаси ташкил этилди. Унда иштирокчилар Ўзбекистон тарихи, туризм салоҳияти ҳамда бой маданий ва илмий мероси билан танишди. Меҳмонларга ўзбек халқининг анъаналари ва асрлар давомида шаклланган қадриятларини акс эттирувчи тақдимот намойиш этилди.

Бундан ташқари, Конституциясимиз қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон элчихонасида ушбу мамлакатда таҳсил олаётган талабалар иштирокида учрашув ҳам ташкил этилди.

Мулоқот давомида иштирокчиларга, янгиланган Конституциямизнинг асосий принциплари, давлат ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари ва вазифалари, Ўзбекистон–Уммон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари ҳақида маълумот берилди.

Тадбир байрам дастурхони ва иштирокчилар ўртасидаги самимий суҳбат билан якунланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш