Ўзбекистон элчиси Қатар ТИВ Халқаро ҳамкорлик бўйича давлат вазири билан учрашув ўтказди
Март 25, 2024. 09:44 • 53 сония
• 301
ДОХА, 25 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев Қатар ташқи ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бўйича давлат вазири Лулва Рошид ал-Хотир учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатиш, аёлларнинг жамиятдаги ролини ошириш, таълим сифатини ошириш ҳамда маданий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар жаҳоннинг турли ҳудудларида содир бўлаётган низолардан жабр кўраётган аҳолига ёрдам кўрсатиш, уларга бирламчи маҳсулотларни етказиб бериш масалаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашдилар.
Ўзбекистон ва Қатар халқларини янада яқинлаштириш, ўзаро урф-одатлар билан таништириш мақсадида биргаликда маданий тадбирларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, жорий йилнинг 22-26 февраль кунлари Доха шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон маданияти кунлари ва 24 февралдан бугунги кунга қадар давом этаётган Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва бошқа хорижий давлатларнинг 100 дан ортиқ дизайнерларини бирлаштирган "Design Doha" биенналесида мамлакатимиз ҳунармандлари, ёғоч ва кашта санъати усталарининг иштироки тадбирни янада бойитгани таъкидланди.
Учрашув якунида таълим сифатини ошириш, аёлларнинг жамиятдаги ўрнини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш йўналишларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
