Ўзбекистон элчиси Кувайт ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди
Февраль 21, 2024. 11:56 • 46 сония
• 1247
АЛ-КУВАЙТ, 21 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг янги тайинлаган элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Али ал-Яҳёга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Кувайт ташқи сиёсат идорасида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама яқин ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, илм-фан, таълим ва маданий-маърифий соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш йўналишларида ҳамкорлик жадаллаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Томонлар, шунингдек, жорий йилда режалаштирилган тадбирлар жадвалини ҳам кўриб чиқдилар.
Суҳбат якунида Кувайт ташқи ишлар вазири Ўзбекистон элчисини масъулиятли лавозимга тайинлангани билан самимий қутлаб, дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Аюбхон Юнусов 6 февраль куни Кувайт пойтахтига ташриф буюрган эди. Кувайтга тайинланишидан олдин у Ўзбекистон ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Исломобод шаҳрида “Ўзбекистон покистонлик фотосуратчилар нигоҳида” фотокўргазмаси очилди
Миср билан АКТ соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади