Ўзбекистон дипломатлари Париж шаҳрининг Миллий тиббиёт академияси президенти билан соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар
Январ 15, 2025. 12:11 • 55 сония
• 139
ПАРИЖ, 15 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев Париж шаҳрининг Миллий тиббиёт академияси президенти Жан-Ноэль Фиссингер билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида суҳбатдошларга давлатимиз раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва халқаро тажриба асосида такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар юзасидан батафсил маълумот берилди.
Хусусан, сўнгги йилларда Франция билан соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик анча фаоллашгани ва ушбу йўналишда янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Париж Миллий тиббиёт академияси президенти Ўзбекистон билан педиатрия, гинекология, гематология, онкология, кардиология, эндокринология, офтальмология ва бошқа соҳаларни такомиллаштириш борасида ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилди.
Франция томони Академия кўплаб мамлакатлар билан француз профессорлари, докторлари ва олимлари иштирокида вебинарларни фаол равишда ташкил этаётганини маълум қилди ҳамда ушбу масала юзасидан Ўзбекистоннинг тиббиёт муассасалари, хусусан, Тошкент тиббиёт академияси билан яқин ҳамкорлик ўрнатишга тайёрлигини билдирди.
Суҳбат якунида, Жан-Ноэль Фиссингер 2025 йилнинг апрель-май ойларида Ўзбекистонда биринчи ўзбек-француз тиббиёт форумини ташкил этиш бўйича амалий кўмак бериши ва унда фаол иштирок этишини таъкидлаб ўтди
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади