Ўзбекистон Бош консули Дубайдаги миссиясини якунламоқда
Январ 06, 2024. 16:46 • 30 сония
• 1373
ДУБАЙ, 6 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон бош консули Алишер Саломов Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлигининг Дубай бўлими бошлиғи ўринбосари Рашид Абдулла Ал Касир билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон – БАА муносабатлари кун тартибидан ўрин олган муҳим масалалар муҳокама қилинди. Амирлик томони Ўзбекистон билан фаол ривожланиб бораётган ҳамкорликни юқори баҳолади.
Учрашув якунида БАА вакили Алишер Саломовга Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консули лавозимида ўтказган самарали беш йиллик фаолияти учун миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Саломов 2019 йил январь ойида мамлакатимизнинг Дубайдаги Бош консуллигига раҳбар этиб тайинланган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади