Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси: Зиёратчиларнинг бир қисми қайтарилди, қолган фуқароларимиз ҳам яқин фурсатларда Ватанимизга юборилади
Февраль 04, 2024. 20:40 • 2 дақ
• 2077
ТОШКЕНТ, 4 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Жидда (Саудия Арабистони) шаҳридаги Бош консулхонаси Макка ва Мадина шаҳарларига келган ва Ватанимизга қайтиш билан боғлиқ муайян қийинчиликларга дуч келган ўзбекистонлик зиёратчилар ҳақида ахборот эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Умра амалини бажариш учун Макка ва Мадина шаҳарларига келган ва Ватанимизга қайтиш билан боғлиқ муайян қийинчиликларга дуч келган ўзбекистонлик зиёратчилар ҳақида маълумотлар тарқалмоқда, – дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида. – Таъкидлаш жоизки, юртдошларимизнинг сафарлари хусусий сайёҳлик компаниялари томонидан ташкил этилди. Мазкур ҳолат авиақатновларни амалга оширишдаги техник носозликлар, шунингдек, туристик компанияларнинг бу каби сафарларни ташкил этишда зарурий малака ва тажрибага эга эмаслиги туфайли юзага келган.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда юртдошларимизни қайтариш бўйича барча чоралар кўрилмоқда, қўшимча рейслар жадвали тузилди.
2024 йил 4 февраль ҳолатига кўра, зиёратчиларнинг бир қисми Ўзбекистонга қайтарилди, қолган фуқароларимиз ҳам яқин фурсатларда Ватанимизга юборилади.
Ўзбекистоннинг Ар-Риёздаги Элчихонаси ва Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси вазиятни ўз назоратига олган ва доимий равишда мониторинг олиб бормоқда ҳамда юртдошларимизга зарур консуллик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамларни кўрсатмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, фуқароларимиздан хотиржамликни сақлашга ва Саудия Арабистонидаги амалдаги қоидаларга риоя қилишларига чақирамиз".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади