Британиянинг нуфузли таълим ташкилоти Ўзбекистонда хусусий мактабларни ривожлантиришга кўмаклашади
Сентябрь 25, 2025. 12:05 • 45 сония
• 65
ЛОНДОН, 30 сентябрь. /"Дунё" AA/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британиянинг "Dukes Education" ташкилоти директори Тим Фиш билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Dukes Education" раҳбари музокаралар аввалида Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширалаётган ислоҳотлар эътироф этди. Шунингдек, у ташкилот фаолияти, жумладан компания ҳузуридаги мактаблар ва таълим муассасалари имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Мулоқот якунида компания ва юртимизнинг мутасадди идоралари, қолаверса хусусий мактаблар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга келишиб олинди.
"Dukes Education" 2015 йилда Британияда ташкил этилган бўлиб, у мамлакатдаги энг нуфузли хусусий таълим тармоқларидан бири ҳисобланади. Ташкилот мактаблар, коллежлар, боғчалар ва таълим марказларини қамраб олади. Хусусан, унинг таркибида 30 дан ортиқ таълим муассасалари мавжуд. "Cardiff Sixth Form College", "Oxford Sixth Form College", "Rochester Independent College", "Fine Arts College" шулар жумласидандир.
Компаниянинг Буюк Британия, Швейцария, Ирландия, Испания ҳамда Португалияда мактаблари мавжуд.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади