Жанубий Кореянинг Вусон университети ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилади
Октябрь 09, 2024. 16:38 • 2 дақ
• 165
СЕУЛ, 9 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Жанубий Кореянинг Вусон университети Халқаро мактаби ижрочи декани – "Эндикот" халқаро тадқиқотлар коллежи декани Ли Ю-Тэк билан музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Вусон университетининг муҳандислик соҳаси етакчи йўналишлардан бири эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг муҳандислик бўйича олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масаласи муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, мазкур олий таълим муассасаси ва Тошкентдаги Сингапур халқаро мактаби билан ҳам ўқув дастур ва ўқувчилар алмашинуви, ўқитувчилар малакасини ошириш, ёзги лагерлар ва онлайн семинарлар ўтказиш бўйича ўзаро келишувга эришилди.
Вусон университетида ҳозирги кунда Ўзбекистондан 200 дан ортиқ талабалар турли йўналишларда таълим олади.
Вусон университети Жанубий Кореянинг Дэжон шаҳрида жойлашган бўлиб, 1954 йилдан бери у турли соҳаларда бакалавриатдан аспирантурагача бўлган ўқув дастурларини таклиф қилади. Университет амалиёт ва назарияга асосланган махсус дастурларни тақдим этади ва унинг ҳузурида учта халқаро мактаб – "SolBridge" халқаро бизнес, "Sol" халқаро мактаби ва "Endicott" халқаро тадқиқотлар коллежи фаолият юритади.
Халқаро мактаблар фақат инглиз тилида ўқув дастурларни таклиф қилади. Вусон университети ташкил этилгандан буён 30 дан ортиқ давлатдаги университет ва мактаблар билан 100 дан ортиқ англашув меморандумлари имзоланган. Ишлаб чиқилган методика талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви дастурлари, қўшма илмий тадқиқотлар, икки томонлама дипломлар, хорижда ўқиш ва бошқа дастурларни ўз ичига олади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади