Logo

Лондонда Ўзбекистонга бағишланган фильм тақдимоти бўлиб ўтди

Ноябрь 09, 2025. 12:27 • 2 дақ

99
Лондонда Ўзбекистонга бағишланган фильм тақдимоти бўлиб ўтди

ЛОНДОН, 9 ноябрь. /"Дунё" АА/. Лондонда нуфузли тарихчи ва телебошловчи Беттани Хьюз иштирокида тасвирга олинган "Беттани Хьюзнинг жаҳон хазиналари – Ўзбекистон Олтин йўл" номли ҳужжатли фильм тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тақдимот маросимида Буюк Британиянинг турли вазирлик ва идоралари расмийлари, хорижий мамлакатлар дипломатлари, илмий-академик ва эксперт-таҳлилий доира вакиллари, таниқли санъатшунослар, нуфузли ишбилармонлар, сайёҳлик компаниялари масъуллари ҳамда ватандошлар иштирок этди.

"Bettany Hughes’ Treasures of the World – Uzbekistan The Golden Road" ҳужжатли фильми Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, тарихий ёдгорликлари ва "Ипак йўли" меросини кенг жамоатчиликка танитишга қаратилган бўлиб, у халқаро аудитория учун юртимиз тарихини янги нуқтаи назардан очиб бериши билан аҳамиятлидир.

Мазкур ҳужжатли фильми Лондондаги нуфузли телеканалларидан бири – "Channel 4" телеканалида ҳам намойиш этилди. Ҳозирда мазкур телеканал аудиторияси жуда кенг бўлиб, уни Англиядан ташқари, Шотландия, Уэльс, Ирландия шаҳарларида 50 миллион нафарга яқин томошобин кузатиб боради.

 Тақдимот доирасида икки томонлама маданий ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этиш ҳамда мамлакат имижини мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Тақдимот якунида иштирокчилар бундай ҳужжатли фильмлар Ўзбекистоннинг маданий меросини дунё ҳамжамиятига кенг танитишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, бу каби медиалойиҳаларни келгусида ҳам ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш