Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Франция Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди
Август 30, 2024. 17:23 • 38 сония
• 396
ПАРИЖ, 30 август. /"Дунё’ АА/. Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси этиб тайинланган Нодир Ғаниев Франция Давлат протоколи раҳбари ўринбосари Мэтью Кармонага ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, бўлажак тадбирлар жадвалига оид масалалар муҳокама қилинди.
Франция Давлат протоколи раҳбари ўринбосари Ўзбекистон элчисига икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш йўлидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Нодир Ғаниев олдин Муваққат ишлар вакили, сўнгра 2023 йил октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаб келган. У 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасини бошқарган ва Ҳиндистондаги элчи этиб тайинланган Сардор Рустамбоев ўрнига тайинланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади