Қозоғистоннинг Олмаота вилояти билан савдо-иқтисодий ва миграция соҳаларида ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди
Ноябрь 22, 2024. 03:14 • 44 сония
• 229
ОСТОНА, 22 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Олмаота вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Исатаев билан онлайн шаклда музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда аввал Олмаота вилояти ҳокими Марат Султангазиев билан эришилган келишувлар ижроси, Ўзбекистон ҳудудлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро маҳсулот айрибошлаш ва мамлакатимиздан мавсумий мева ва сабзавотларни етказиб бериш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Томонлар инвестициявий лойиҳаларни, шу жумладан Олмаота вилояти ҳудудида қадоқлаш маҳсулотлари, пойабзал, болалар озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишнинг истиқболларини кўриб чиқдилар.
Шунингдек, "Алатау" махсус иқтисодий ҳудудига қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилишга эътибор қаратилди.
Инвестиция лойиҳалари мезонлари ва ишчи кучини жалб қилиш масалаларини батафсил муҳокама қилиш учун вилоят ҳокимлигининг тегишли бошқармалари ва "Алатау" ҳудуди маъмурияти билан қўшимча учрашув ўтказиш бўйича келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади