Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Нидерландияда ҳам элчи этиб тайинланди
Ноябрь 21, 2024. 17:44 • 56 сония
• 1331
АМСТЕРДАМ, 21 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Нидерландиядаги элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Брюссель шаҳрида жойлашган) Ғайрат Фозилов ушбу давлат Ташқи ишлар вазирлигининг Протокол ва қабул қилувчи мамлакат билан алоқалар департаменти директори Хансу Акербумга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Томонлар сиёсий-дипломатик, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ривожланиб бораётган динамикасини мамнуният билан қайд этдилар.
Жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида ўтказилган сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси якунлари ижобий баҳоланди ва бу механизмни мунтазам йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама форматдаги келгуси режалар, турли даражадаги бўлажак учрашув ва тадбирлар жадвали юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Ханс Акербум Протокол бўлими элчихона фаолиятини, жумладан, Ўзбекистон-Нидерландия мулоқотини мустаҳкамлашда ҳар томонлама ёрдам беришини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги миссияси раҳбари, элчи Ғайрат Фозилов 14 ноябрь куни Европа кенгаши президенти Шарль Мишелга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди.
2024 йил 7 февраль куни эса Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозиловнинг Бельгияликлар Қироли Филиппга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди