Logo

Ўзбекистон элчиси Нидерландия Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

Декабрь 06, 2024. 19:36 • 52 сония

1222
Ўзбекистон элчиси Нидерландия Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

АМСТЕРДАМ, 6 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Брюсселда жойлашган) Ғайрат Фозилов 4 декабрь куни Нидерландия Қироли Виллем-Александрга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Қирол Виллем-Александр Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий саломи ва самимий тилакларини етказди.

Қирол, шунингдек, Нидерландия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг динамик хусусиятини мамнуният билан қайд этиб, турли даражадаги мунтазам сиёсий алоқалар, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик фаоллашганига алоҳида эътибор қаратди.

Нидерландиянинг мазкур тармоқлардаги бой тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, айниқса, қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, илғор технологиялар ва инновациялар соҳасида ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги миссияси раҳбари, элчи Ғайрат Фозилов 14 ноябрь куни Европа кенгаши президенти Шарль Мишелга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди.

2024 йил 7 февраль куни эса Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозиловнинг Бельгияликлар Қироли Филиппга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтган эди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш