Ўзбекистон элчиси Латвия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Июнь 18, 2024. 11:06 • 47 сония
• 620
РИГА, 18 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Латвиядаги янги элчиси Тимур Раҳмонов кеча Латвия Президенти Эдгарс Ринкевичсга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Латвия Президенти Рига ва Тошкент ўртасидаги сиёсий мулоқот ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳолатини юқори баҳолади. У 2023 йил охирига келиб Ўзбекистон Латвиянинг энг йирик савдо-иқтисодий шерикларидан бирига айланганини таъкидлади.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак баҳоланиб, уларнинг натижалари Европа Иттифоқининг барча давлатлари томонидан мамнуният билан қабул қилинаётгани алоҳида қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Тимур Раҳмонов 13 март куни Латвия пойтахтига Ўзбекистоннинг янги элчиси сифатида етиб келди. У мамлакатимизнинг Латвиядаги дипломатик миссияси раҳбари (2019–2024) ҳамда Литва (2021–2024), Эстония (2020–2024) ва Финляндиядаги (2020-2024) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) сифатида аккредитациядан ўтган Қадамбай Султонов ўрнига тайинланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади