Logo

Ўзбекистон ва Венгрия ички ишлар ходимлари малакасини ошириш йўналишида ҳамкорлик қилади

Июль 07, 2025. 07:12 • 30 сония

582
Ўзбекистон ва Венгрия ички ишлар ходимлари малакасини ошириш йўналишида ҳамкорлик қилади

БУДАПЕШТ, 7 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия ички ишлар вазирининг Европа Иттифоқи ва халқаро алоқалар бўйича катта маслаҳатчиси Матьяш Хедьялай билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида ички ишлар соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан, икки давлатнинг тегишли вазирликлари ўртасида ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.

Жамоат хавфсизлиги, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ходимлар малакасини ошириш каби йўналишларда амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва шерикликни ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорлик таъкидланди.

Учрашув ўзаро англашув ва конструктив муҳитида бўлиб ўтди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш