Logo

Ўзбекистон ва Германия парламентлараро алоқалари ривожланмоқда

Сентябрь 20, 2025. 13:32 • 31 сония

151
Ўзбекистон ва Германия парламентлараро алоқалари ривожланмоқда

БЕРЛИН, 20 сентябрь. /"ДунёАА/. Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов Германия парламенти – Бундестагнинг Ташқи ишлар қўмитаси раиси Армин Лашет билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон ва Германия ўртасида парламентлараро алоқалар изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди. Икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари мулоқотини янада кенгайтириш ва мазкур жараёнда парламентлардаги дўстлик гуруҳлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.


Режалаштирилган қатор парламент делегациялари алмашинуви икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожланишига ҳисса қўшиши қайд этилди.


Мулоқот якунида қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш ва халқаро парламент тузилмалари доирасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш