Ўзбекистон ЮНEСКОнинг Маданий бойликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот марказига аъзо бўлди
Август 30, 2024. 19:30 • 2 дақ
• 303
ПАРИЖ, 31 август. /"Дунё’ АА/. ЮНEСКОнинг Маданий бойликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази (ИККРОМ) бош директори Аруна Франческа Мария Гужрал бугун 30 август куни Ўзбекистон ташкилотга аъзо бўлганини расман эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон Республикаси Устав иккинчи моддасининг иккинчи ва тўртинчи бандларига мувофиқ қўшилиш тўғрисидаги расмий декларацияни топширгач, 2024 йил 30 август куни ИККРОМга расман қабул қилиниб, 138-аъзо давлатга айланганини эълон қилиш мен учун катта шарафдир", – дейилади ташкилот бош директори Аруна Франческа Мария Гужралнинг расмий баёнотида. – Қайд этилишича, бу Ўзбекистоннинг бой маданий меросини асраб-авайлаш ва барқарор бошқаришга содиқлигини таъкидлайди ҳамда аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорлик ва билим алмашишни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир.
Ўзбекистоннинг минг йилликларни қамраб олган улкан ва ранг-баранг бўлган ҳам моддий, ҳам номоддий мероси мамлакатнинг бутун дунёда эътироф этилган тарихий ва маданий аҳамиятидан далолат беради.
ИККРОМга қўшилиш Ўзбекистонга бой билим ва тажрибани олиб кириш имконини беради. Бу эса маданий меросни асраб-авайлашни қўллаб-қувватлаш бўйича юклатилган вазифани бажаришдаги саъй-ҳаракатларимизга хизмат қилади.
Чин дилдан хурсандман, чунки ушбу воқеа ИККРОМнинг Марказий Осиё минтақасидаги иштирокини кучайтиради. Ишончим комилки, Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзолиги минтақанинг бошқа мамлакатларини маданий меросни сақлаш ва ҳимоя қилиш бўйича миссиямизга қўшилишга илҳомлантиради.
Ўзбекистон Ҳукуматига содиқлик учун ИККРОМ номидан самимий миннатдорлик билдираман. ИККРОМга аъзо барча давлатларга узоқ муддатли фойда келтирадиган, ҳозирги ва келажак авлодлар учун меросимизни асраб-авайлаш ва ҳимоя қилишга умумий содиқликни мустаҳкамлайдиган фаол, стратегик ва дастурий шерикликни йўлга қўйиш бўйича қўшма ҳамкорлигимизнинг бошланишини интиқлик билан кутаман.
Ўзбекистонни ИККРОМга 138-аъзо давлат сифатида табриклашда менга қўшилишингизни сўрайман ва биз унинг дастурларимиз ва ташаббусларимизда фаол иштирок этишини интиқлик билан кутамиз".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади