Варшавада Ўзбекистон ва Польша рақамлаштириш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди

Июль 07, 2026. 13:00 • 54 сония

169
Варшавада Ўзбекистон ва Польша рақамлаштириш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди

ВАРШАВА, 7 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Польша Бош вазири ўринбосари, рақамлаштириш вазири Кшиштоф Гавковский билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, рақамлаштириш ҳамда замонавий технологиялар соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбатдош мамлакатимизга амалга оширган сафарини илиқ хотира билан эсга олиб, Тошкент шаҳрида бунёд этилган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Мазкур иншоот ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маданиятини тарғиб этишда йирик лойиҳа бўлиб, ёш авлод тарбиясида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Музокараларда технологиялар ва рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу йўналишдаги алоқаларни ривожлантириш ўзаро манфаатли бўлиши қайд этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш