Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида иштирок этди

Июнь 22, 2025. 00:18 • 51 сония

57
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 21 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугун биз Истанбул шаҳрида ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида жаҳонда беқарорлик кучайиб бораётган ўта нотинч ва мураккаб бир пайтда йиғилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Дипломатия асосида зарур ечимларни ишлаб чиқиш учун умумий саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Биз доимо барча зиддиятларни музокара йўли билан ҳал этишга чақирганмиз.

Марказий Осиё минтақаси ҳеч қачон ҳозиргидек бирлашмаган эди – биз ҳар қандай масалага барча учун манфаатли энг мақбул ечимларни биргаликда топишимиз мумкинлигини амалда исботладик.

Ўзбекистон бирлик, адолат ва мулоқот тарафдоридир – айниқса, ислом оламида кескинлашиб бораётган можаролар фонида бу янада долзарбдир. Биз тинчликка эришиш, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва инсонпарварлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш заруратини яна бир бор қатъий таъкидладик".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш