Ўзбекистон ва Германия ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини таъкидладилар
Сентябрь 18, 2025. 16:03 • 35 сония
• 382
ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Германия ташқи ишлар вазири Йоҳанн Вадефуль билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Германия ташқи ишлар вазири Йоҳанн Вадефуль жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик, –деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз чоғида жадал ва барқарор юксалиб бораётган Ўзбекистон - Германия муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдик.
Шунингдек, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқдик ҳамда сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтиришдан умумий манфаатдор эканимизни таъкидладик. Ўзбекистон Германия билан конструктив шерикликни чуқурлаштириш тарафдори".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди