Logo

Фаластин элчиси Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини якунламоқда

Октябрь 08, 2025. 18:00 • 30 сония

546
Фаластин элчиси Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини якунламоқда

ТОШКЕНТ, 8 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Фаластин элчиси Жавад Муҳаммад Авадни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Мамлакатимизда ўз фаолиятини якунлаётган Фаластиннинг Ўзбекистондаги Элчиси Жавад Муҳаммад Авад жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон-Фаластин муносабатларини мустаҳкамлаш ва халқларимиз ўртасидаги дўстликни чуқурлаштириш йўлидаги Элчинининг саъй-ҳаракатларига чин дилдан миннатдорлик билдирамиз. Ўзбекистон БМТ резолюцияларига мувофиқ, "икки халқ учун – икки давлат" тамойилини амалга оширишнинг қатъий тарафдори.

Элчи жанобларига келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз".

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш