Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва ТДТ Бош котиби Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда ташкилотнинг Будапештда ўтказиладиган саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар

Май 13, 2025. 15:15 • 33 сония

945
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва ТДТ Бош котиби Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда ташкилотнинг Будапештда ўтказиладиган саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 13 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз конструктив руҳда ўтиб, Ташкилотга аъзо барча давлатлар билан мустаҳкам ҳамкорликни кучайтириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ташкилот доирасида илгари сурилган ташаббусларни самарали ҳаётга татбиқ этиш ва истиқболдаги асосий устувор йўналишларни белгилашга бағишланди.

Шунингдек, Будапештда бўлиб ўтадиган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини ҳам муҳокама қилдик".

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш