Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Ўмон ташқи ишлар вазири ўринбосари Тошкентдаги музокараларда ўзаро савдо ва инвестиция оқимини оширишга алоҳида эътибор қаратдилар

Сентябрь 05, 2025. 17:35 • 38 сония

609
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Ўмон ташқи ишлар вазири ўринбосари Тошкентдаги музокараларда ўзаро савдо ва инвестиция оқимини оширишга алоҳида эътибор қаратдилар

ТОШКЕНТ, 5 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Ўмон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шайх Халифа бин Али ал-Ҳарисийни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугун Ташқи ишлар вазирлигида Ўмон ташқи ишлар вазири ўринбосари Шайх Халифа бин Али ал-Ҳарисий жанобларини қутлашдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-канали. – Музокараларимиз давомида мамлакатларимиз ўртасидаги бўлажак тадбирлар кун тартибини муҳокама қилдик. Ўзбекистон-Ўмон халқларимиз манфаатларига хизмат қила оладиган кенг имкониятларга эга эканлигини таъкидладик.

Учрашув мобайнида ўзаро савдо ҳажмини ошириш, инвестиция оқимини кўпайтириш, халқлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратдик".

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш