Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ломбардия губернатори билан учрашди
Июнь 11, 2025. 18:59 • 32 сония
• 544
ТОШКЕНТ, 11 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Италиянинг Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Италиянинг асосий иқтисодий марказларидан ҳисобланган Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Италиянинг нуфузли делегациясини Ўзбекистонда самимий қутлаймиз. Ҳамкорликнинг янги имкониятлари очилмоқда. Раҳбарларимиз ўртасидаги яқин алоқалар ва юқори даражадаги мунтазам алмашинувлар натижасида мустаҳкамланаётган Ўзбекистон-Италия стратегик шериклик муносабатлари савдо, инновациялар, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли натижаларга эришиш учун мустаҳкам замин яратмоқда".
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди