Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Нью-Йоркда Болгария ташқи ишлар вазири билан учрашди
Сентябрь 26, 2025. 12:12 • 30 сония
• 248
ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Болгария ташқи ишлар вазири Георг Георгиев билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Болгария ташқи ишлар вазири Георг Георгиев жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз давомида Ўзбекистон ва Болгария ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо ва инвестиция оқимини ошириш каби масалаларга урғу бердик.
Алоқаларимизни ривожлантиришнинг янги йўналишларини излаш ҳамда маданий ва таълим соҳасидаги алмашинувларни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдик".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди