Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама кун тартибини муҳокама қилдилар
Август 09, 2025. 22:14 • 39 сония
• 425
ТОШКЕНТ, 9 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов жаноблари билан телефон мулоқоти ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Бизнинг кенг қамровли муҳокамамиз динамик икки томонлама кун тартибимизнинг аксарият мавзуларини қамраб олди.
Озарбайжон ва Арманистон ўртасида эришилган тарихий келишув билан ҳамкасбимни табрикладик. Қўшма декларация кенг минтақамизда узоқ муддатли тинчлик ва фаровонликни ўрнатишда муҳим ўрин тутади.
Бу, шубҳасиз, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўртасидаги кўприкларимизни мустаҳкамлаш учун янада кенг имкониятлар яратади".
"Дунё" АА архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди