Logo

Ўзбекистон ва Португалия ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги шерикликни янада чуқурлаштириш тарафдори эканликларини тасдиқладилар

Июль 02, 2025. 09:03 • 47 сония

618
Ўзбекистон ва Португалия ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги шерикликни янада чуқурлаштириш тарафдори эканликларини тасдиқладилар

ТОШКЕНТ, 2 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Португалия давлат ва ташқи ишлар вазири Пауло Ранжел билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Португалия давлат ва ташқи ишлар вазири Пауло Ранжел жаноблари билан самарали телефон мулоқоти ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз давомида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо, технология ва маданий алмашинув йўналишларида ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш, шунингдек, умумий минтақавий ва глобал чақириқларга ечим топиш масалаларини муҳокама қилдик. Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш ҳамда доимий мулоқот ва ҳамкорлик орқали ўзаро англашувни мустаҳкамлашга содиқлигимизни яна бир бор тасдиқладик".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Португалия ТИВ раҳбарлари ўтган йилнинг сентябрь ойида Нью-Йоркдаги музокаралар якунлари бўйича икки давлат ўртасида Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаган эдилар.

"Дунё" АА архивидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш