Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳамкасблари билан биргаликда Пекинда Хитой Раиси томонидан қабул қилинди
Июль 15, 2025. 12:42 • 43 сония
• 509
ТОШКЕНТ, 15 июль. /"Дунё" АА/. Ташриф билан ХХРда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Пекинда Хитой Раиси Си Цзиньпин томонидан қабул қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Бугун Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Жаноби Олийлари билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломлари ва эзгу тилакларини етказишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Учрашувимиз давомида ҳамкасбларим билан биргаликда савдо, транспорт алоқалари ва маданий алмашинувларни ўз ичига олган барча соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилдик.
Биз ШҲТ доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умумий фаровонликни таъминлаш, минтақавий барқарорлик ва тараққиётга кўмаклашиш борасида биргаликда ҳаракат қилишимизни яна бир бор таъкидладик".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири кеча Пекин шаҳрида Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди