Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ал-Кувайт шаҳрида Баҳрайн ташқи ишлар вазири билан учрашди

Апрель 17, 2025. 09:07 • 55 сония

1412
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ал-Кувайт шаҳрида Баҳрайн ташқи ишлар вазири билан учрашди

ТОШКЕНТ, 17 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Ал-Кувайт шаҳрида Баҳрайн ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяни билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Шунингдек ўқинг

"Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяни жаноблари билан самимий ва конструктив учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. –Ўзбекистон Баҳрайн билан дипломатик, савдо ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга интилмоқда. Олий ва юқори даражадаги мулоқотларимизни, шу жумладан Самарқандда бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" Саммити доирасида давом эттиришни интиқлик билан кутмоқдамиз".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш