Ўзбекистон ва Жазоир ишончли ҳамкорлар бўлиб, келгусида мулоқотни янада чуқурлаштириш ва ҳамкорликни кенгайтиришга қатъий интилмоқда
Сентябрь 26, 2025. 11:48 • 39 сония
• 239
ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Жазоир ташқи ишлар вазири Аҳмед Аттаф билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Жазоир ташқи ишлар вазири Аҳмед Аттаф жаноблари билан очиқ ва мазмунли учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мулоқот чоғида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини кенгайтириш, шунингдек, маданий ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, минтақавий ва кўп томонлама масалаларда яқин ҳамкорликнинг аҳамияти таъкидланиб, тинчлик ва барқарор тараққиётга бўлган умумий интилишимиз яна бир бор тасдиқланди.
Ўзбекистон ва Жазоир ишончли ҳамкорлар бўлиб, келгусида мулоқотни янада чуқурлаштириш ва ҳамкорликни кенгайтиришга қатъий интилмоқда".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди