Logo

Ўзбекистон ва Иордания минтақавий барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш йўлида ўзаро манфаатли ташаббусларни илгари суриш ва умумий мақсадларга эришишга содиқлигини тасдиқлади

Август 06, 2025. 19:23 • 43 сония

511
Ўзбекистон ва Иордания минтақавий барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш йўлида ўзаро манфаатли ташаббусларни илгари суриш ва умумий мақсадларга эришишга содиқлигини тасдиқлади

ТОШКЕНТ, 6 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Иордания Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Иордания Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Бўлажак тадбирлар кун тартиби эътибор марказимизда бўлди. Ўзбекистон-Иордания икки томонлама муносабатларимизни чуқурлаштиришга урғу бериб, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, туризмни ривожлантириш ва мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашнинг янги имкониятларини кўриб чиқдик.

Ўзаро манфаатли ташаббусларни илгари суриш ҳамда минтақавий барқарорлик ва фаровонлик йўлидаги умумий интилишларимизни яна бир бор тасдиқладик".

"Дунё" АА архивидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш