Logo

Вашингтонда АҚШ ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ноябрь 06, 2025. 11:02 • 2 дақ

698
Вашингтонда АҚШ ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 6 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Вашингтонда бўлиб ўтган "C5+1" форматидаги ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Шунингдек ўқинг

"Вашингтон шаҳрида ҳамкасбларимиз билан биргаликда "C5+1" платформасининг ўн йиллигини нишонладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг  telegram-каналида. – Самимий қабул учун АҚШ Давлат котиби Марко Рубио жанобларига чуқур миннатдорлик билдирамиз. Барчамиз Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, савдо ва инвестиция алоқаларини кенгайтириш, ҳамда минтақавий барқарорлик ва доимий тараққиётни таъминлаш йўлида биргаликда ҳаракат қилмоқдамиз.

Ўзбекистон минтақамизда тинчлик, фаровонлик ва умумий ривожланиш йўлида конструктив мулоқот ва амалий ҳамкорликни давом эттириш борасидаги содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш