Россиянинг Амур вилоятидаги ватандошлар Ўзбекистон Мустақиллик кунини кенг нишонладилар
Сентябрь 09, 2025. 10:23 • 43 сония
• 52
БЛАГОВЕЩЕНСК, 9 сентябрь. /"Дунё" АА/. Юртимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ташаббуси билан Россиянинг Амур вилоятида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Байрам тантаналарида Амур вилоятидаги фаол ватандошлар ва "РенКонс" масъулияти чекланган жамиятида вақтинча ишлаётган ҳамюртларимиз иштирок этди.
Тадбир давомида спорт ўйинлари ва концерт дастури бўлиб ўтди. Жумладан, ватандошлар ўртасида футбол, арқон тортиш, стол тенниси бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мусобақалар якунда ғолиб ва совриндор бўлган ватандошларга дипломатик миссия номидан совғалар топширилди.
Маданий дастурда Ўзбекистондан келган ёш эстрада хонандалари ўз дастурларини тақдим этишди.
Тадбирда сўзга чиққан ватандошларимиз, ўз чиқишларида Ўзбекистон ҳукумати томонидан хорижда ишлаётганлар юртдошларимиз кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор учун миннатдорлик билдирди.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Мустақиллик куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирлари хорижда вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларимиз билан алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойда кенг нишонланди
Ҳиндистон пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги кенг нишонланди
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойнинг Шанхай шаҳрида кенг нишонланди