2025 йилда 86 мингдан ортиқ хорижлик даволаниш учун Ўзбекистонни танлаган
Январ 27, 2026. 12:31 • 42 сония
• 127
ТОШКЕНТ, 27 январь. /“Дунё” АА/. 2025 йилда 86 минг 199 нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон минтақада тиббиёт туризмининг етакчи йўналишларидан бири сифатида ўз мавқеини изчил мустаҳкамлаб бормоқда.
Хорижий беморларнинг асосий оқими қўшни давлатларга тўғри келди. Биринчи ўринда Тожикистон (59 минг 145 киши), кейинги ўринларда Қирғизистон (15 минг 631) ва Қозоғистон (8 минг 224 киши). Ўзбекистоннинг тиббий хизматларига Россия (1 минг 899), Афғонистон (914), Туркманистон (224), Туркия (47), АҚШ (16), Хитой (15), Озарбайжон (11) ва бошқа давлатлар (73 киши) фуқаролари мурожаат қилган.
Мутахассисларнинг фикрича, хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон тиббий хизматларига қизиқишининг ортиши тиббий ёрдам сифатининг яхшиланиши, ихтисослаштирилган клиникаларнинг ривожланиши, даволаш ва реабилитация учун қулай шарт-шароитларнинг яратилишини акс эттиради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
