Йилнинг биринчи ярмида қарийб 35,5 минг нафар хорижлик даволаниш учун Ўзбекистонни танлади
Июль 23, 2026. 12:30 • 2 дақ
• 93
ТОШКЕНТ, 23 июль. /“Дунё” АА/. 2026 йилнинг январь–июнь ойларида тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида Ўзбекистонга 35 минг 401 нафар хориж фуқароси ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хорижий беморларнинг асосий қисмини Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар фуқаролари ташкил этди. Хусусан, Тожикистондан 19 минг 96 нафар, Қирғизистондан 9 минг 552 нафар, Қозоғистондан эса 4 минг 582 нафар фуқаро даволаниш учун мамлакатимизга келган.
Бундан ташқари, йилнинг биринчи ярмида Афғонистоннинг 1 280 нафар, Россиянинг 772 нафар ва бошқа мамлакатларнинг 119 нафар фуқароси республикамизда тиббий хизматлардан фойдаланди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда даволаниш мақсадида Ўзбекистонга 86 мингдан ортиқ хорижлик ташриф буюрган эди.
Статистик маълумотлар хориж фуқаролари ўртасида Ўзбекистон тиббий хизматларига бўлган юқори талаб сақланиб қолаётганини акс эттиради ҳамда тиббий туризмининг изчил ривожланаётганидан далолат беради.
Мутахассисларнинг фикрича, кириш тиббий туризмидаги бундай динамика Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг мунтазам модернизация қилиниши, замонавий кўп тармоқли ва ихтисослаштирилган клиникалар тармоғининг кенгайиши, ташхис қўйиш ва даволашнинг илғор усуллари жорий этилиши ҳамда тиббий сервис сифатининг ошиши натижасидир. Хорижий беморлар сонининг ортиши Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги истиқболли тиббий туризм маркази сифатидаги халқаро нуфузини мустаҳкамлашга, тиббий хизматлар экспортини ривожлантиришга ва минтақа мамлакатлари билан гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси