Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Туркиянинг Анталия шаҳрига борди

Март 01, 2024. 14:24 • 34 сония

506
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Туркиянинг Анталия шаҳрига борди

ТОШКЕНТ, 1 март. /"Дунё" АА/. Бугун ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Туркияга ташрифи бошланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация 1-2 март кунлари ташриф билан Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлади. Кун тартибидан Анталия дипломатик форумида иштирок этиш ҳамда хорижий мамлакатлар ташқи сиёсат идоралари ва халқаро тузилмалар раҳбарлари билан бир қатор учрашув ва музокаралар ўрин олган", — деб ёзди ТИВ матбуот котиби Ахрор Бурхонов ўзининг telegram-каналида.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 27-28 февраль кунлари Ўзбекистон ТИВ раҳбари ташриф билан Малайзияда бўлди. Ташриф давомида бир қатор икки томонлама музокаралар ўтказди ва тарихда биринчи марта бўлиб ўтган Ўзбекистон-Малайзия бизнес-форумида нутқ сўзлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш