Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация Куала-Лумпур шаҳрига ташриф буюрди

Февраль 28, 2024. 07:20 • 31 сония

415
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация Куала-Лумпур шаҳрига ташриф буюрди

ТОШКЕНТ, 28 февраль. /"Дунё" АА/. Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегациянинг Малайзияга ташрифи бошланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.



Кун тартибидан икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўртасидаги музокаралар ва бир қатор юқори даражадаги учрашувлар ўрин олган, деб ёзди ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурханов ўзининг telegram каналида.

Эслатиб ўтамиз, 19-20 февраль кунлари Ўзбекистон ТИВ раҳбари Остона шаҳрида бўлиб, у ерда Бош вазир ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан музокаралар ўтказган ҳамда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев томонидан қабул қилинган эди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш