Logo

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Италия элчиси минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва афғон муаммосини ҳал этиш соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлик ҳолатини муҳокама қилдилар

Февраль 04, 2026. 15:09 • 36 сония

140
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Италия элчиси минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва афғон муаммосини ҳал этиш соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлик ҳолатини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 4 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Италия элчиси Гвидо де Санктис билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва афғон муаммосини ҳал этиш соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди.

Мунтазам диалогни икки ва кўп томонлама дипломатик ҳамкорлик форматлари доирасида давом эттиришга бўлган ўзаро қизиқиш алоҳида таъкидланди.

Учрашув конструктив руҳда ўтди ва томонлар Тошкент ва Рим ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш