Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Қозоғистон элчиси Афғонистонни минтақавий ўзаро боғлиқлик жараёнига жалб этиш истиқболларини муҳокама қилдилар
Февраль 04, 2026. 16:57 • 41 сония
• 104
ТОШКЕНТ, 4 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Қозоғистон элчиси Бейбут Атамкулов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Афғонистон бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати муҳокама қилинди. Афғон муаммосини ҳал этиш бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.
Элчи Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича ягона минтақавий позицияни шакллантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Шунингдек, Афғонистонни минтақавий ўзаро боғлиқлик жараёнларига жалб этиш истиқболлари юзасидан, хусусан, Трансафғон темир йўл лойиҳасини амалга ошириш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Учрашув конструктив руҳда бўлиб ўтди ҳамда томонлар Тошкент ва Остона ўртасидаги амалий мулоқотни янада ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканлигини қайд этди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
