Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Исломободда Покистон Бош вазирининг махсус маслаҳатчиси билан учрашди

Февраль 04, 2026. 11:59 • 45 сония

156
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Исломободда Покистон Бош вазирининг махсус маслаҳатчиси билан учрашди

ТОШКЕНТ, 4 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев бугун Исломобод шаҳрида Покистон Бош вазирининг хориж ишлари бўйича махсус маслаҳатчиси Тарик Фатеми билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, таълим, фан ва маданият соҳаларида икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Покистон Бош вазирининг махсус маслаҳатчиси Ўзбекистоннинг минтақадаги тарихий аҳамияти ва бой маданий меросини эътироф этди ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссасини алоҳида урғулади.

Мулоқот давомида жорий йилда режалаштирилган турли даражадаги ташрифлар ва қўшма тадбирлар режаси батафсил кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришга қаратилган янги амалий таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш