Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини топширди

Май 25, 2026. 17:00 • 2 дақ

66
Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини топширди
Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини топширди
Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини топширди
Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини топширди

ТОШКЕНТ, 25 май. /“Дунё” АА/. Бугун Балх вилоятининг Ҳайратон шаҳрида Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон номидан Афғонистон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, ушбу юк “Termez Cargo Centre” майдонида шакллантирилди. Гуманитар ёрдам таркибидан асосан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда биринчи ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган бошқа воситалар ўрин олган.

Балх вилояти губернатори ўринбосари Абу Идрис Ўзбекистон Президентига Афғонистон халқини мунтазам қўллаб-қувватлаб келаётгани ва ғамхўрлиги учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

Бу Ўзбекистон Президентининг Афғонистон халқига бўлган чинакам биродарлик муносабатининг яна бир ёрқин ифодасидир.

Шунингдек ўқинг

Ушбу ёрдам яқинда Афғонистоннинг шимолий ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинларидан зарар кўрган Балх, Бадахшон, Бағлон ва бошқа ҳудудлар аҳолисига етказилиши алоҳида таъкидланди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ташаббус 2026 йил давомида Афғонистон халқига юборилган иккинчи гуманитар ёрдам ҳисобланади.

Афғонинстон томони, шунингдек, Ўзбекистоннинг ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган аниқ қадамларга алоҳида эътибор қаратди. Бунинг натижасида сўнгги йилларда нафақат афғон маҳсулотлари экспорти ҳажмини сезиларли даражада ошириш, балки Афғонистон халқининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва фаровонлигини яхшилашга ҳам эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш