ТИВда Беларусь элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Май 25, 2026. 20:30 • 55 сония

90
ТИВда Беларусь элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 25 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов бугун Беларусь элчиси Александр Огородников билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон–Беларусь муносабатларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, олий ва юқори даражаларда эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилди.

2026 йил 19 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиянинг ўн иккинчи йиғилиши юқори баҳоланди. Унинг якунлари савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни изчил мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, жорий йил якунига қадар турли даражаларда ўтказилиши режалаштирилган қўшма тадбирлар жадвали юзасидан ҳам фикр алмашилди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш