Logo

"Times Kuwait" газетаси: Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ўртасидаги жорий ва истиқболдаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинади

Апрель 25, 2025. 12:38 • 51 сония

67
"Times Kuwait" газетаси: Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ўртасидаги жорий ва истиқболдаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинади

АЛ-КУВАЙТ, 25 апрель. /"Дунё" АА/. Кувайтнинг "Times Kuwait" газетасида "Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши таҳлил марказлари биринчи форуми бўлиб ўтади" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда шу йилнинг 28-29 апрель кунлари Тошкент шаҳрида "Стратегик шерикликни мустаҳкамлаш: тарихий алоқалардан кенг қамровли ҳамкорлик сари" мавзусида Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши таҳлил марказлари биринчи форуми бўлиб ўтиши маълум қилинган.

Таъкидланганидек, тадбир Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Саудия Арабистонининг "Gulf Research Center" тадқиқот маркази томонидан ташкил этилмоқда.

"Форум иштирокчилари Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ўртасидаги жорий ва истиқболдаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қиладилар. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича сиёсий мулоқотни ва ўзаро келишилган ёндашувларни мустаҳкамлаш, савдо ва инвестиция алоқаларини чуқурлаштириш, "яшил" энергетика ва транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳаларида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари экспертлар диққат марказида бўлади", – деб ёзган Кувайт ОАВ.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш