"Казинформ" ХАА: Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда
Апрель 27, 2025. 11:39 • 39 сония
• 61
ОСТОНА, 27 апрель. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг "Казинформ" халқаро ахборот агентлиги "Ўзбекистонда ёмғир сунъий технологиядан фойдаланган ҳолда ёғдирилади" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Навоий вилоятининг Конимех туманида Ўзбекистонда илк маротаба ёмғир ёғдириш технологияси қўлланилаётгани қайд этилган.
Маълум қилинишича, туман ҳокимлиги ташаббуси билан булут ҳосил бўлиши ва ёғингарчиликни рағбатлантириш мақсадида атмосфера жараёнларига таъсир кўрсатадиган махсус техникалар келтирилган.
Бу технология қурғоқчил иқлими бўлган қатор мамлакатларда қўлланилсада, Ўзбекистон учун биринчи лойиҳа саналади.
"Ушбу инновацион лойиҳа Қозоғистоннинг "International centre of climate change technologies" компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Яйловларда ёмғир ёғдириш инновациясини қўллаш орқали Конимехнинг чўл ҳудудларида чорвачиликни ривожлантириш мақсад қилинган. Мазкур технология туманда қурғоқчиликка қарши курашишда кенг қўлланилади, – дейилган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди