Logo

"El Mundo Financiero": Ўзбекистон фаол, очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсатни олиб бормоқда

Апрель 25, 2025. 11:52 • 2 дақ

72
"El Mundo Financiero": Ўзбекистон фаол, очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсатни олиб бормоқда

МАДРИД, 25 апрель. /"Дунё" АА/. Испаниянинг етакчи "El Mundo Financiero" электрон нашрида "Янги Ўзбекистон дипломатияси: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фаол, прагматик ва очиқ ташқи сиёсати" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари Қўмитаси аъзоси, академик Акмал Саидов қаламига мансуб мазкур мақолада давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган янгиланишлар, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан алоқалари, илгари сурилаётган глобал ташаббуслар ва юртимиз мезбонлик қилаётган халқаро анжуманларнинг аҳамияти батафсил таҳлил қилинган.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда рўй бераётган туб ўзгаришлар таҳлил қилиниб, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги рақобатбардош давлат ва ишончли ҳамкор мақоми сезиларли даражада мустаҳкамланиб бораётгани ҳақида сўз боради. "Ўзбекистон томонидан илгари сурилган кўплаб халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга бўлган ташаббусларнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан бир овоздан қўллаб- қувватланиши эса мамлакат раҳбари томонидан амалга оширилаётган прогрессив ислоҳотларнинг мантиқий натижасидир", – деб ёзган муаллиф. 

Шунингдек, нашрда Ўзбекистон БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари билан глобал муаммоларни ҳал этиш бўйича самарали ҳамкорликни ривожлантираётгани қайд этилган. Ташкилот доирасида 140 та қўшма дастур ва лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошираётгани ҳамда Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 11 махсус резолюцияси қабул қилингани ҳам алоҳида урғуланган.

"Фаол ва прагматик ташқи сиёсат туфайли Ўзбекистон халқаро сиёсат марказларидан бирига айланмоқда. Бунга яна бир тасдиқ 2025 йил 5-9 апрель кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан "Ижтимоий тараққиёт ва адолат йўлида парламентнинг ўрни" мавзусидаги Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси ўтказилди. Ассамблея доирасида "Ёш парламентарийлар форуми" бўлиб ўтди. Форумда юздан ортиқ мамлакатдан 2000 га яқин парламентарий 20 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотлар иштирок этди", – дейилади мақолада.

Нашрда ёзилишича, ушбу мисоллар ҳам Ўзбекистон фаол ташқи сиёсат ва кўп векторли ташқи иқтисодий ҳамкорликни муваффақиятли амалга ошираётганини яққол намоён этади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш