"Nikkei" газетаси: Япония ҳукумати Марказий Осиё билан муносабатларни янада фаоллаштиришга тайёр
Апрель 17, 2025. 15:37 • 2 дақ
• 97
ТОКИО, 17 апрель. /"Дунё" АА/. Япониянинг "Nikkei" газетасида "Марказий Осиёда тарихий чегара келишувлари Япония учун ҳам янги иқтисодий имкониятлар яратади" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Унда Марказий Осиёдаги яқиндаги геосиёсий ўзгаришлар, чегара муаммоларининг ҳал этилиши ва бошқа муҳим янгиликлар қаламга олинган.
Қайд этилганидек, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида узоқ йиллардан бери мавжуд бўлиб келаётган чегара масалалари бўйича муҳим келишувларга эришилди. "Хусусан, 31 март куни Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди ва ва уч мамлакат давлат чегаралари туташган ҳудудда Дўстлик стеласи очилди", – дейилган мақолада.
Нашрда, мазкур тарихий келишувлар нафақат минтақавий барқарорликни мустаҳкамлашда, балки ташқи инвестициялар, хусусан, Япония ва Европа давлатларининг иқтисодий иштироки учун қулай шароит яратишда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланган.
Мақолада Япониянинг минтақа мамлакатлари билан муносабатларига алоҳида эътибор қаратилган.
"Япония ҳукумати Марказий Осиё билан муносабатларни янада фаоллаштиришга тайёр. Хусусан, 2024 йилда "Марказий Осиё+Япония" форматида илк саммит ўтказиш режаси Японияда эҳтимолий кучли зилзила содир бўлиши хавфи сабабли кечиктирилган эди. Янги Бош вазир Шигеру Ишиба маъмурияти бу ташаббусни қайта кўриб чиқиш ва Япониянинг минтақадаги иштирокини кучайтиришни қўллаб-қувватлашга тайёр", – дея маълум қилинган манбада.
Марказий Осиёда хусусан Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ижобий ислоҳотлар самарасида япон сиёсий доираларида Марказий Осиёни стратегик аҳамиятга эга ҳудуд сифатида баҳолаш тенденцияси кузатилаётгани таъкидланган.
"Nikkei" газетасида босилган шарҳда, шунингдек, "Япония бу имкониятлардан фойдаланиб, минтақада узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли шериклик асосида ўз мавқеини мустаҳкамлаши мумкин", – деб ёзилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди