Logo

Ўзбекистон Президентининг мамлакат тадбиркорлари билан анъанавий учрашувлари Қатар ОАВ нигоҳида

Декабрь 26, 2024. 09:35 • 2 дақ

62
Ўзбекистон Президентининг мамлакат тадбиркорлари билан анъанавий учрашувлари Қатар ОАВ нигоҳида

ДОҲА, 31 декабрь. /"Дунё"АА/. Қатарнинг "Rahbar International" газетасида Ўзбекистон Президентининг мамлакат тадбиркорлари билан анъанавий учрашувларига бағишлаган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Муаллифга кўра, жорий йилда Ўзбекистонда 700 дан ортиқ тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, бунда лойиҳаларга 633 миллион АҚШ доллари, саноат, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилмани ривожлантириш учун эса қўшимча 1,4 миллиард АҚШ доллари йўналтирилган.

"Бандлик соҳасидаги тенденциялар ҳам истиқболлидир. 100 дан ортиқ киши ишлайдиган корхоналар сони қарийб 3 мингтага етиб, 440 мингта янги иш ўрни яратилди, – дейилади мақолада. – Хусусий секторда 1 миллиондан ортиқ ходим 400 АҚШ долларидан ортиқ маош олади, 370 минг нафари эса 791 АҚШ долларидан ортиқ маош олади".

Қайд этилишича, давлат харид стратегияларида маҳаллий маҳсулотларга устуворлик берилади, йирик корхоналар эса кўп йиллик буюртмалар бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Мазкур саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион АҚШ доллари янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.

"Йил давомида ўтказилган очиқ суҳбатлар Президент, вазирлар ва тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатилишига ёрдам берди. Ушбу ҳамкорлик муаммоларни биргаликда ҳал қилишда самарали бўлди. Ўзбекистон Президенти мамлакат тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ўзбекистонлик тадбиркорларнинг ватанпарварлиги ва фидойилигини юқори баҳолади", – деб таъкидлаган муаллиф.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш