"Geopolitika": Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ривожида янги босқич бошланди
Ноябрь 13, 2025. 12:02 • 2 дақ
• 112
ОСЛО, 13 ноябрь. /"Дунё" АА/. Норвегиянинг "Geopolitika" нашрида Марказий Осиё ва АҚШ ҳамкорлиги мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очгани хусусида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада Вашингтонда бўлиб ўтган "C5+1" форматидаги саммит Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ривожида янги босқични бошлаб бергани таъкидланади. Минтақа давлатларининг АҚШ билан ҳар томонлама мулоқотини ривожлантиришда Ўзбекистоннинг ролига алоҳида урғу берилган.
"Ўзбекистон нуқтаи назаридан "C5+1" формати ташқи сиёсатда конструктив, прагматик ва ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Мамлакатимиз бугун ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, глобал таъминот ва логистика занжирларига интеграциялаш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва давлат бошқарувини модернизация қилиш бўйича изчил ислоҳотларни амалга оширмоқда", – деб ёзади "Геополитика".
Мақола муаллифининг фикрича, Вашингтондаги "C5+1" саммити ҳам Марказий Осиё учун, ҳам Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга.
"C5+1" саммити Марказий Осиё ва Ўзбекистон учун янги иқтисодий ва инвестиция имкониятлари, логистика ва энергия хавфсизлигини таъминлаш, технологик ривожланиш ва саноат модернизацияси, инсон капиталини ривожлантириш каби йўналишларда амалий натижалар беради. Бу – Ўзбекистоннинг мустақил, очиқ ва прагматик ривожланиш стратегиясига мос келадиган муҳим қадамдир", – дея хулоса қилади мақола муаллифи.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси