"Eurasia Magazine" журнали: Ўзбекистон ва Венгрия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш соҳасида шерикликни мустаҳкамлашга қатъий интилишни намойиш этмоқда
Май 18, 2025. 11:30 • 2 дақ
• 66
БУДАПЕШТ, 18 май. /"Дунё" АА/. Венгриянинг "Eurasia Magazine" журналида "Ўзбекистон ва Венгрия: ўзаро манфаатли экологик ҳамкорликнинг янги уфқлари" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада Ўзбекистон ва Венгрия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш соҳасида биргаликда ютуқларга эришиш учун мустаҳкам пойдевор яратиш борасидаги шерикликни мустаҳкамлашга қатъий интилишини намойиш этаётгани таъкидланган. Сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама форматларни қамраб олган ҳолда жадал ривожланди.
"2022 йил 4 октябрда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Венгрия Технология ва саноат вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандумининг имзоланиши экологик мулоқотни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Мазкур ҳужжат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида тизимли тажриба алмашиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва институционал ўзаро ҳамкорликнинг бошланиш нуқтасидир", – деб ёзган муаллиф.
Нашрда мазкур йўналишда икки давлат ёшлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳам фаол ривожланаётгани қайд этилган. Хусусан, 2024 йил июнь ойида Экология вазирлиги, ЮНИСЕФ, БМТ ТД, ФАО ва бошқа ҳамкорлар кўмагида Самарқанд шаҳрида ташкил этилган Халқаро экологик оромгоҳда венгриялик экологлар иштирок этди. Мазкур тадбир икки давлат ёшлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаб, атроф-муҳит келажаги учун масъул бўлган янги авлод етакчиларини шакллантиришга замин яратди.
Бундан ташқари, 2025 йил 5 апрель куни бўлиб ўтган Самарқанд халқаро иқлим форуми доирасида Венгрия ва Марказий Осиё давлатлари вакиллари иштирокида ёшлар сессияси бўлиб ўтди. Ёш фаоллар, вазирлар ва экспертлар ўртасидаги мулоқот глобал иқлим муаммоларига қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлиги ва тайёрлигини тасдиқлади.
Ўсиб бораётган ўзаро ҳамкорлик фонида Венгрия томони билан сув сифати мониторинги, "яшил" урбанизация, иқлим сиёсати ҳамда илмий ва таълим соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг янги йўналишлари пайдо бўлди.
Мақола "Экология соҳасидаги Ўзбекистон-Венгрия ҳамкорлиги барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий садоқат турли тарих ва географияга эга бўлган мамлакатларни бирлаштириши мумкинлигига мисолдир. Бундай ҳамкорликни кенгайтириш ҳар икки давлатнинг миллий манфаатларига жавоб беради ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва табиий ресурсларни асраш бўйича глобал мақсадларга эришишга хизмат қилади", – деган сўзлар билан якунланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди