"Passauer Neue Presse" газетаси: Ўзбекистон саёҳатни хуш курувчилар учун чинакам кашфиёт
Май 02, 2025. 17:52 • 2 дақ
• 88
БЕРЛИН, 2 май /"Дунё" АА/. Германиянинг "Passauer Neue Presse" газетасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" AA мухбири.

Муаллиф, мазкур нашр мухбири Катарина Шавар ушбу мақоласида Ўзбекистонга уюштирилган пресс-тур давомида олган таассуротларини қоғозга туширган. Унга юртимиз бўйлаб қилган саёҳатида ҳамюрти Герхард Биркл ҳамроҳлик қилган ва унинг фикрлари ҳам мақоладан жой олган.
"Ўзбекистон саёҳатни хуш курувчилар учун чинакам кашфиёт. Герхард Биркл илк бор 10 йил муқаддам ушбу Шарқ мамлакатига борган. У бу ажойиб ўлкага шу қадар мафтун бўлгандики, шундан буён ҳар йили бир марта бўлсада ушбу сеҳрли диёрга саёҳат қилишни одат қилган",– деб ёзган муаллиф.
Мақолада саёҳатчи Герхард Бирклнинг юртимиз бўйлаб илк саёҳати ва поездларнинг ўша пайтдаги ҳолати ҳақидаги қўйидаги фикрлари ўрин олган: "Ўн йил аввал Ўзбекистон шаҳарларини ўзаро боғлайдиган поездларнинг ҳолати бугунгидек, эмас эди. Йўлда бизга чой таклиф қилишарди, бу ҳақиқий шарқона меҳмондўстлик ва бизга бўлган эътибор бўлган. Шунингдек, бу бизга мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтишимизга ёрдам берарди. Бугун эса бу йўналишда ҳаракатланувчи замонавий "Afrosiyob" тезюрар поезди туфайли саёҳат бутунлай яхшиланган ва янада қулай шароитлар таклиф этиляпти".
Таъкидланишича, Ўзбекистонинг Самарқанд шаҳри ўзининг асори-атиқалари, тарихий ёдгорликлари, мовий гумбазли ва ҳашаматли мақбаралари ҳамда мадрасалари билан ҳар қандай диди нозик сайёҳни ҳам мафтун этади. Қайд этилганидек, Ўзбекистондаги тарихий ёдгорликларни таъмирлаш ва асраб-авайлашга республика ҳукумати томонидан катта эътибор қаратилмоқда.
Немис журналисти саёҳатга иштиёқманд немис ўқувчилари эътиборига, шунингдек, Бухоро ва Тошкент шаҳарларининг тарихий ва бугунги қиёфаси тўғрисидаги аниқ маълумотларни ҳам тақдим қилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди